Ургутда 4 мингдан ортиқ иш ўрни таклиф этилган ярмарка бўлиб ўтди

Президент топшириғидан келиб чиқиб, Ургут туманида ишсиз ёшларни аниқлаш бўйича кенг қамровли хатлов ўтказилди. Хатлов натижасида 1200 нафар ишсиз ёш рўйхатга олинди.

Аниқланган ёшлар бўйича 560 нафар ёшни доимий иш ўринларига жойлаштириш, 191 нафар ёшга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш, 218 нафар ёш хорижда меҳнат қилиш истагида экани аниқланиб,а уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, 81 нафар ёш имтиёзли кредит ва субсидиялар асосида банд қилиниши режалаштирилган.

Ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги “SAM ELEKTRO LUX” МЧЖда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада Ургут ва Тойлоқ туманларидан 4289 та бўш иш ўрни таклиф этилди. 24 та корхона 619 та реал иш ўрни билан иштирок этди.

Тадбирда 551 нафар фуқаро иштирок этиб, уларнинг 82 нафари ишга жойлашди. Жумладан, 48 нафар фуқаро “Sam Ferre” корхонасига, 22 нафар — “SAM ELEKTRO LUX”га ва 12 нафари бошқа корхоналарга қабул қилинди.

Шунингдек, ярмарка доирасида 125 нафар ёш билан ишга жойлашиш бўйича шартномалар имзоланди, 33 нафар ёш хорижий тил курсларига йўналтирилди, маҳаллалардаги бўш бинолар негизида 220 та янги иш ўрни яратилди.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.