Ургутда “Асал сайли” бўлиб ўтди
- 17.05.2019 21:14
- 155
- Самарқанд

Ургутнинг барча ҳудудларида асаларичиликни ривожлантириш учун қулай иқлим шароити мавжуд. Бундан унумли фойдаланган тумандошларимиз мазкур соҳани ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг сердаромад ва истиқболли тармоғига айлантириш борасида диққатга сазовор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Бу соҳанинг ўзига хос сир-асрорлари мавжуд бўлиб, машаққатли меҳнат талаб этади. Тоза ва сифатли асал олиш учун баҳор фасли жуда қулай. Асаларилар ҳам тоза, озода жойни хоҳлайди.
Бир қути асалари уясидан 25 килограммгача асал олиш мумкин. Бу неъмат шифобахшлиги боис каттаю кичик севиб истеъмол қилади.
Шаҳримиздаги Мустақиллик майдонида "Асал сайли" бўлиб ўтди. Унда туманимиз асаларичилари ўзлари етиштирган маҳсулотларни намойиш этдилар.
Бахтиёр Ярбабаев.
Теглар:
асал
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда 69 та қизил тоифали мактаблар бор
- Кеча, 17:38
- Таълим
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- Кеча, 16:26
- Маслаҳат
Мутолаа: КЎНГИЛ. Ҳикоя
- Кеча, 16:08
- Мутолаа
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- Кеча, 16:07
- Мутолаа