Ургутда сайёр қабул

Партия фаоллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳамда Ургут тумани ҳокимлиги, масъул идоралар вакиллари иштирок этган тадбирда тадбиркорлар, ишсизлар, хотин-қизлар ва ёшлар бандлик, банклардан кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари юзасидан мутасаддиларга мурожаат қилди. Йигирмадан ортиқ муаммолар шу ернинг ўзида ечим топди. Ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланди.
 – Бу йил туманимиздаги ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежини битираман, – дейди Э.Ҳасанов. – Ўқишни тугатгач, ўзимизнинг Алгар маҳалламизда сартарошхона очмоқчиман. Ушбу фаолиятни йўлга қўйиш учун кредит масаласида мурожаат қилгандим, “Микрокредитбанк” туман бўлими масъуллари ёрдам беришларини айтишди.