Ургутда «халқпарвар» газчилар 2 минг доллар пора билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Ургут туманида ноқонуний ҳолат аниқланди.

“Ургут тумангаз” газ таъминоти бўлими мансабдор ходими ҳамда ушбу ташкилотда аввал ишлаган шахс ўзаро тил бириктирган ҳолда маҳаллий МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехига янги табиий газ тақсимлаш ускунасини ўрнатиш учун лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб бериш ва техник шарт рухсатномасини олиб беришни ваъда қилган.
Улар ушбу “хизмат” эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида мазкур шахслар пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.