Ухлаб қолган ҳайдовчи йўловчининг ўлимига сабабчи бўлди
ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан мунтазам равишда огоҳлантириш ва профилактик тадбирлар олиб борилишига қарамай, 1963 йилда Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро З.Б. Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудидан ўтган 4R-55 автомобиль йўлининг 94 километрида “Дамас” русумли 30 R 102 LA давлат рақам белгили ўзига тегишли автомашинани бошқариб бораётганда, ухлаб қолиши оқибатида йўл четига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.
Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, 1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Р.Н. оғир тан жароҳати олиб, ҳаётдан бевақт кўз юмди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.