"UzAuto Motors" компанияси автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқаради ва шу ҳолатда сотади
"UzAuto Motors" компанияси автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи эканини билдирди.
Бунга сабаб автомобилларни етказиб бериш муддатининг узайиши, конвейерларнинг тўхтаб қолиши ҳамда ишчи ўринларнинг қисқаришини олдини олиш учун экани айтилган.
Бугун, 19 январдан аввал тузилган шартномалар бўйича "Chevrolet Lacetti" ва "Cobalt" автомобиллари "Humax" компанияси томонидан компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабабли мижозларга магнитоласиз етказиб берилади.
Харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши юзлаб истеъмолчиларга узоқ кутилган автомобилларни яқин орада етказилишини таъминлайди.
Ушбу вазиятдан чиқиш учун магнитоласиз автомобил харидорларига иккита вариант таклиф этилган:
- ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола қурилмаси ҳамда унинг ўрнатилиш харажатларининг қопланиши билан яқин орада ўз автомобилини магнитоласиз олиш;
- хоҳишга кўра, бозордан ўзига ёққан хоҳлаган турдаги автомагнитолани UzAuto Motors расмий дилерларида ўрнатиш билан автомобилга берилган кафолатни йўқотмаслик;
- автомобилни кейинчалик текин қайта жиҳозлаш билан магнитоласиз олиб кетиш. Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола етказиб берилгандан сўнг, автомобилни қайта жиҳозлаш.