“UzAuto Motors” уч ойда 68 905 дона автомобиль ишлаб чиқарди
- 20.04.2022 10:21
- 84
- Ўзбекистон
“UzAuto Motors” АЖ 2022 йилнинг биринчи чорагида барча белгиланган ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарган.
Компания 2022 йилнинг биринчи чорагида Асака ва Хоразмдаги заводларида жами 68 905 дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришган. Шу билан бирга, Асака заводида биринчи чоракда 19 192 дона "Cobalt" ва 19 439 дона "Lacetti" автомобиль моделлари ишлаб чиқарилган. Хоразмдаги заводида ушбу давр мобайнида 17668 дона “Damas” ва 3540 дона “Labo” русумли автомобиллар ишлаб чиқарилган.
Таъкидлаш жоизки, "UzAuto Motors” биринчи чоракда Асакадаги заводда асосий ишлаб чиқаришни тўхтатмаган ҳолда янги “Tracker-2” автомобилини ҳам синов тариқасида ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширди.
Теглар:
UzAuto Motors
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа