"Uzbekistan Airways" талабалар ва ёшлар учун чегирма эълон қилди
"Ёшлар туризми ҳафталиги" ўтказилиши муносабати билан "Uzbekistan Airways" жорий йилнинг 23-31 март кунлари маҳаллий йўналишлардаги авиақатновларга 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган (Ўзбекистон Республикаси фуқароси) мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёшлар учун эконом-класс тарифларига 21 фоиз чегирма эълон қилди.
Авиачипта қайтарилганда/қайта бронлаштирилганда/қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш/қайта бронлаштириш учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди.
Қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейинги кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади.
Тўлиқ фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталарни қайта расмийлаштирганда, агар жўнаш саналаридан бири чегирма тугаган вақтдан кейинга тўғри келмаса, тўлиқ тариф даражасига чегирмалар қўлланилмайди.
Чегирмали авиачипталарни расмийлаштириш учун фақатгина "Uzbekistan Airways Sales" ёки унинг агентларига мурожаат қилиш керак.