Ваҳший қотиллик: Оила бошлиғи хотини ва қизини ўлдирди

Кеча, 16 декабрь куни Андижон вилояти Асака туманида ваҳший қотиллик юз берди. Эр турмуш ўртоғи ва қизини қасддан ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Кеча соат 02:00 ларда Кужган маҳалласида 1969 йилда туғилган Ҳ.А. (судланмаган, ишсиз) турмуш ўртоғи - 1969 йилда туғилган Д.А. (судланмаган, ишсиз), қизи - 2001 йилда туғилган Х.Х.нинг доимий эътирозидан чарчаб, улардан ўч олишга тушган. Ҳ.А. турмуш ўртоғи ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, пичоқ билан кўкрак қисмига 3 марта ва биқин қисмига 2 марта уриб, қасддан ўлдирган.

Сўнг қизининг олдига гўёки, кийимларини топиб беришини айтиб чақириб, пичоқ билан кўкрак қисмига 1 марта, биқин қисмига 5 марта, танасининг орқасига 9 марта ва билак қисмига 3 марта уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Ҳ.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳ.А. ушланган.