Паст Дарғомда икки йигит таниш аёлни ўлдириб, жасадини ёқиб юборган
- 11.01.2022 19:16
- 1040
- Жиноят ва жазо
Жорий йил 7 январда Паст Дарғомдаги ташландиқ болалар боғчасида қотиллик содир этилган.
Маълум бўлишича, шу куни соат 00:00 атрофида М.Н. (2002 йилда туғилган) ва М.Т. (2001 йилда туғилган) исмли йигитлар аёлларни Паст Дарғом тумани «Истиқбол» маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатмасдан келаётган ташландиқ мактабгача таълим муассасаси биносига олиб борган.
Спиртли ичимлик ичилгач, маст бўлиб ўзаро келишмовчилик пайдо бўлган. Шундан сўнг, йигитлар ошхона пичоғи билан аёллардан бирини бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган. Сўнгра мурдани ёқиб юборган.
М.Н. ва М.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «п» банди (бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!