Вашингтон марказидаги байрам тадбирида отишма оқибатида ўсмир ҳалок бўлди

Вашингтон марказида кўчада ўтаётган байрамда содир бўлган отишма чоғида бир ўсмир ҳалок бўлди, уч киши, жумладан, ҳуқуқ-тартибот органи ходими яраланган, деб хабар берди Америка пойтахти расмийлари.

Оломон ўртасидаги бир қатор муштлашувдан сўнг полиция бир неча юз киши иштирокидаги байрамни тўхтатган, улардан бири ўқотар қурол ишлатган.

Хавфсизлик ходимларига кўра, отишма қурбони 15 ёшда бўлган.

Расмийларга кўра, Қўшма Штатларда қуллик бекор қилинган кунни нишонлаш муниципалитет орқали тўғри мувофиқлаштирилмаган.