Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ватан ҳимоячилари куни тадбирлари Амир Темур мақбараси зиёрати билан бошланади

Эртага, 14 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбирлари Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиш билан бошланиб, Соҳибқирон ҳайкали пойига гул қўйиш билан давом этади.

Соат 10.00 дан Кўксарой майдонида ҳарбий парад, техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси бошланади. Бу ерда дала шароитидаги ҳарбий бўлинмалар (ошхона, тиббий пункт ва бошқалар) намойиши ташкил этилади.

Байрамнинг тантанали йиғилиш ва концерт дастури соат 11.00 дан Ёшлар марказида ўтказилади.

Куннинг иккинчи ярмида ҳарбий хизматчилар учун бунёд этилган янги уйлар ўз эгаларига тантанали топширилади.