Вилоят аралаш жанг санъатлари ассоциациясига раис сайланди

Самарқанд шаҳрида вилоят аралаш жанг санъатлари ассоциациясининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда аралаш жанг санъатлари ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлими аъзолари, спорт муассасалари раҳбарлари ва тренерлар иштирок этди.
Дастлаб жорий йилнинг 10 ойи давомида спортнинг аралаш жанг санъатлари турини ривожлантириш ва оммалаштириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берилди.
Шундан сўнг вилоят аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Тоҳир Арипов ассоциация раислигига ҳамда Зафар Салимов ассоциациянинг ижрочи директорлигига бир овоздан маъқулланди.
Йиғилишда вилоятда аралаш жанг санъатлари спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш борасида амалга ошириладиган ишлар ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.