Вилоят ҳокими давлат тилига ҳурматсизлик ҳақида ёзди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ўзининг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси  ва веб-сайтида  “Дўконлардаги чаласавод ёзувлар давлат тилига бўлган ҳурматсизлик эмасми?!” ҳамда “Нотариал идорада саводхонлик ва тартиб йўқми?” номли постлари билан танқидий чиқиш қилди.

Мақолада бугунги куннинг долзарб мавзуси бўлган саводсизлик масаласи, мутасаддиларнинг бефарқлиги ҳамда реклама соҳасидаги эътиборсизликлар тилга олинган.

Ушбу постларга ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ҳам кўплаб фикр ва мулоҳазалар билдирилган.

Эркинжон Турдимов Каттақўрғон ва Оқдарё туманлари мисолидаги ушбу постлари орқали Самарқанд вилоятидаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарларига зарурий хулоса чиқариш зарурлигини эслатиб ўтган.