Мaктaблaрдa имло сaводхонлиги қaчон ошaди?

Кеча, 21 ноябр куни Zarnews.uz сайтида “Ислоҳотлар етиб бормаётган мактаблар” сарлавҳали мақола эълон қилинганди.

Манбани ўқиш жараёнида расмдаги бир сўз эътиборимни тортди. Мактаб маъмурияти 2020 йилга қандай ном берилганини билмаслик бир томон бўлса, шу сўзларни тўғри ёзишдаги хатолик “дард устига чипқондек” бўлиб турибди.

Самарқанд шаҳридаги 74-умумтаълим мактабида “она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари йўқми”, деган фикр хаёлимдан ўтди. Наҳотки, лотин ёзувида сўзлар ёзилганда o‘ ва g‘ ҳарфларидаги белги билан тутуқ белгисини ифодалайдиган белги бир хил бўлса. Шуни ҳам фаҳмига бормаслик мумкинми?

Демак, ҳали имло саводхонлиги бўйича ҳам анча ишларни амалга оширишимиз керак экан.

Шерали ТЕМИРОВ,

Самарқанд вилояти ҳокими маслаҳатчиси.