Кўчага чиқсам, саводли эканимиздан шубҳалана бошлайман

Мамлакатимизда 15 ёшдан катта аҳолининг 99 фоизи саводхон, дейишади. Лекин кўчага чиқсам, негадир бу фоизларга ишонмай қоламан. Куни кеча кўчадаги эълонлардан бирида "er sotamiz" деб ёзиб қўйишибди.

Сал нарироқ юрсам, университет хиёбонига яқин жойдаги ошхона ёнидаям анча туриб қолдим. «Самса, манту, борак, шўрбо» каби таомлар ўша, биз билган овқатлармикан, дея ўйлаб қолдим. Сомса сўзининг ўзи бир неча хил тарзда ёзилганига гувоҳ бўламан, кўпинча.

Кейин университетга, ўқиш жойимга кираман. Бу ерда ҳам "baxolash komissiyasi" деган ёзувга кўзим тушади. Кейин ҳайрон қоламан, саводли деганда нима тушунилади ўзи?!

Гулсиной АБДУЛЛАЕВА,

«Зарафшон» таҳририяти қошидаги «Журналистик маҳорат мактаби» тингловчиси.