Вилоят ҳокимидан шахсий томорқа эгасигача: Президент самарқандлик бир гуруҳ фаол инсонларни давлат мукофотлари билан тақдирлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 2024 йил 24 августда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни қабул қилди.
Фармонга кўра, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.
Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
ТУРДИМОВ Эркинжон Оқбўтаевич - Самарқанд вилояти ҳокими
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
ЭШМУРАТОВА Матлуба Нарзуллаевна - Оқдарё туманидаги «Ўзбекистон» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли
«Дўстлик» ордени билан
АЗИЗОВ Фармон Иззатович - «Нуроний» жамғармасининг Ургут тумани бўлими раиси
МАМАТҚУЛОВ Муродали Ҳайдарович - Самарқанд шаҳридаги «Мароқанд обод» давлат унитар корхонаси махсус автомашина ҳайдовчиси
«Жасорат» медали билан
АЗАМАТОВА Фотима Азаматовна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Пахтачи тумани бўлими аъзоси, каштачи
«Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар)
САИДОВА Бувсара - Иштихон тумани
«Шуҳрат» медали билан
Жаҳонгиров Толиб Музаффарович - Самарқанд шаҳридаги «Shaherezada Sam Star Tour» масъулияти чекланган жамияти бош директори
ЖЎРАЕВ Суҳроб Мардонович - Самарқанд шаҳри ободонлаштириш бошқармаси кўкаламзорлаштирувчиси
ТОШЕВ Собиржон Қаҳҳорович - Самарқанд шаҳридаги «Univer Pro Stile» масъулияти чекланган жамияти раҳбари.
АБДУЛЛАЕВ Ўткир Нуруллаевич - Жомбой туманидаги шахсий томорқа ер эгаси