Вилоят ҳокимига рақамлаштириш бўйича маслаҳатчи тайинланади

Самарқанд вилояти ҳокимининг шу йил 26 сентябрда қабул қилинган қарорига кўра, давлат раҳбарининг 2023 йил 24 майдаги “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилгани инобатга олинди.

Ушбу вазифага тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.