Вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, туризмни ривожлантириш бўйича бажариладиган лойиҳаларнинг ҳар бирига 50 миллион сўмгача пул ажратади

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди “Маҳалла ва оилаларда соғлом турмуш тарзини ва аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда жамоатчиликни кенг жалб қилиш” мавзусида давлат грантларини ажратиш учун 3-танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш маданиятини, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилишини маҳаллалар, таълим-тарбия муассасаларида кенг тарғиб қилиш;
- маҳаллалар ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик муҳитни яхшилашнинг аниқ чораларини амалга ошириш;
- тоза ҳаво, тоза сув, тоза ўсимлик, уларни асраб қолиш, аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини амалга ошириш;
- вилоятда туризм соҳасида янги йўналишларни тарғиб қилиш, аҳолини ички туризмга жалб этиш орқали миллий қадриятларни асраб-авайлаш, туризм соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассисларнинг тажрибасини оширишга кўмаклашиш;
- аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, хотин-қизлар ва ёшларни иқтисодий, молиявий ва бизнес соҳасидаги кўникмаларини юксалтириш орқали тадбиркорликнинг турли соҳаларига кенг жалб қилиш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/samarqand_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 (эллик) млн. сўмгача.
Ҳужжатлар 2022 йил 22 июлдан 5 сентябргача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат):
140107, Самарқанд шаҳри Спитамен шоҳ кўчаси, 159 “А” уй манзилига “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Дўстлик уйи” биноси (110-хона), “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
Маълумот учун телефонлар: (55) 701-35-95, (93) 353-18-00.