Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари тузилди
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисида
Самарқанд вилоят ҳудудий сайлов комиссияси ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 9, 20 ва 88-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1338-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов округлари ва участкаларини тузиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вилоят ҳокимининг «Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари ҳақида»ги тақдимномаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари иловага мувофиқ тузилсин.
3. Ушбу қарор ҳудудий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари С.Назаров зиммасига юклансин.
Самарқанд вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Х.Муҳаммадиев
2024 йил 7 август
№13
***