Харита: Дунёда чой ишлаб чиқариш бўйича ким етакчи?

Ушбу харитада дунёдаги энг кўп чой ишлаб чиқарувчи давлатлар кўрсатилган.

“International Tea Committee” Халқаро чой қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда дунёда тахминан 7,05 миллион тонна чой ишлаб чиқарилди.  Машҳур ичимликнинг дунё бўйича ишлаб чиқарилган умумий миқдорининг ярмига яқини, яъни 3,74 миллион тоннаси Хитой ҳиссасига тўғри келади.

Чой бозорида Хитойдан ташқари, Ҳиндистон давлати ҳам устунлик қилади, бу мамлакатда 2024 йилда 1,28 миллион тонна чой ишлаб чиқарилган. Тахминан 0,6 миллион тонна ишлаб чиқарган Кения давлати учинчи ўринни эгаллайди.

Чой ишлаб чиқариш бўйича биринчи бешликка Туркия (0,27 миллион тонна) ва Шри-Ланка (0,26 миллион тонна) давлатлари киради. Вьетнам, Индонезия ва Япония ҳам чой ишлаб чиқарувчилар орасида еткачи давлатлар сирасига киради.

Россия доимий равишда дунёдаги етакчи чой истеъмолчилари қаторига кирса-да, аммо ишлаб чиқаришда сезиларли даражада ортда қолмоқда. Масалан, 2024 йилда Россияда 113 минг тонна чой ишлаб чиқарилган. Ушбу маҳаллий ишлаб чиқаришнинг асосий қисми импорт қилинган чой баргларини қайта ишлаш орқали олинди. Асосий ўрим-йиғим минтақаси ҳисобланган Краснодар ўлкасида ушбу йил давомида бор-йўғи 373 тонна чой йиғиб олинди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.