Хавфли тажриба етакчи сунъий интеллект компаниясини ярим миллион долларга “туширди”
Африкада сунъий интеллект чегараларини кенгайтиришга қарор қилган тадқиқотчилар робот прототипини шер билан юзма-юз қўйишди. Машина юзлаб ҳайвонлар тасвирлари ва уларнинг ҳиссиётлари ҳақидаги китоблар асосида тайёрланган: Ҳужжатларда у бенуқсон эди.
Бироқ, шер пайдо бўлиши билан ҳамма нарса қулаб тушди. Тизим “қотиб” қолди ва тизимнинг ишлаши, фойдаланувчи ва дастур ҳаракатлари ва хатолар ҳақидаги маълумотларни ёзиб оладиган журналлар - логларда фақат «Катта мушук!”, “Қўрқув!” каби ёзувлар пайдо бўлди. Кейин у спирал бўйича айланиб, бутунлай ўчмагунча “гурс этиб тушиш” овозини юз мартадан ортиқ такрорлади. Хотирани тозалаш ҳам ёрдам бермади.
Қўрқув шу қадар чуқур кўмилдики, робот ҳар сафар эчкидан тортиб уй мушугигача бўлган тўрт оёқли жонзотни кўрганида худди шундай таъсирланиб кетар ва: “Йўқ, қўрқаман!” деб қайтараверар эди.
Охир-оқибат, мухандислар марказий процессорнинг бир қисмини олиб ташлашга мажбур бўлди, бу эса компанияга қарийб саккиз ой вақт ва 1,5 миллион долларга тушди. Синовлар муҳим босқич билан якунланди: натижада руҳий зўриқишдан сўнг стрессни бошидан ўтказгани қайд этилган биринчи робот пайдо бўлди.
Б. Муҳаммадиева тайёрлади.