Хазора маҳалласи оқсоқоллигига ким муносиб?

Шу кунларда Самарқанд шаҳридаги 209 маҳаллада фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Хусусан, шаҳардаги Хазора маҳалласида ўтказилган сайлов аввалида вакилларга “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти, унга кўра сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлар бўйича тушунчалар берилди.

Сайловда маҳалла оқсоқоллигига учта номзод қўйилган бўлиб, фуқаролар улар орасидан муносиб раисни сайлади. Овоз бериш натижасига кўра, фуқаролар йиғини (оқсоқоли) раислигига Улуғбек Аббосов энг кўп овоз олди ва уч йил муддатга маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.