ХДП: Ишончли вакил Нарпай туманида сайловчилар билан учрашди

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Бадриддин Насриев Нарпай туманида сайловчилар билан ўтказилган учрашувда номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, дастурда кучли ижтимоий сиёсат, арзон уй-жой ва сифатли коммунал хизматлар, кафолатли ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, ёшлар учун таълим кафолатларини мустаҳкамлаш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, товар ва хизматларнинг ижтимоий мақбуллиги, ижтимоий тенгликка асосланган демократия, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари каби 9 та устувор йўналиш бўйича аниқ ва манзилли таклиф ҳамда ташаббуслар илгари сурилган.

Очиқ, самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди.