Хонадонга электр энергиясини улаш учун...

Паст Дарғом тумани.

– Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори билан юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг янги маъмурий регламенти тасдиқланди.

Мазкур регламент билан юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш учун рухсат бериш муддатлари ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди.

Хусусан, янги тартибга кўра, 20 кВтдан ошмаган электр энергияси тармоғига уланиш учун туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Зарур маълумотларни расмийлаштирганингиздан сўнг ушбу ҳужжат асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси техник шартларни ишлаб чиқади. Сўнг сиз билан электр таъминоти лойиҳасини келишади, қурилиш-монтаж ва созлаш, ишга тушириш ишларини амалга оширади. Бу юмушлар якунлангач, электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалайди ва сиз билан фойдаланилган электр энергияси тўлови бўйича шартнома тузади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Қосим ХЎЖАМУРОДОВ,

"Ўздавэнергоназорат" Самарқанд ҳудудий бўлими инспектори.