Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Брюсселда 35 мингга яқин киши Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди

🔹 Эрон ўз ядровий иншоотларига Исроил томонидан қилинган таҳдидлар юзасидан Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) ва БМТ Хавфсизлик кенгашига расман шикоят қилди.

🔹 Россия мухолифати вакили, шу йил 16 февралда махсус режимли колонияда вафот этган Алексей Навальнийнинг хотини Юлия Навальная Россия президенти бўлиш ниятида эканлигини маълум қилди. “Агар Россияга қайтсам, президентликка номзод сифатида қатнашаман”, деган у.

🔹 Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги КХДР қўшинларининг Россияга юборилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ортидан Россиянинг Сеулдаги элчисини чақиртирди. Аввалроқ Украина ва Жанубий Корея расмийлари КХДР гўёки Россияни қўллаб-қувватлаш мақсадида Украинага қўшинлар юборишни бошлаганини маълум қилганди.

🔹 АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Киевга эълон қилинмаган қўллаб-қувватлаш ташрифи билан келди.

🔹 Доналд Трамп Владимир Путинни “Агар Россия Украинани таъқиб қилса, Москванинг нақд марказига" тўғридан-тўғри зарба бериш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда Трамп Wall Street Journal газетасига маълум қилган. Путин билан бу суҳбат қачон ва қандай шароитда бўлганига аниқлик киритмаган.

🔹 Жамму ва Кашмир вилоятининг Ҳиндистон қисмидаги теракт оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни Покистонда жойлашган гуруҳ ўз зиммасига олган. Кашмир 1947 йилдан бери Ҳиндистон ва Покистон ўртасида можаро маркази бўлиб келмоқда.

🔹 Россиянинг биринчи президенти Борис Елцин 1999 йилда америкалик ҳамкасби Билл Клинтон билан суҳбатда Европа хавфсизлиги ҳақидаги хавотирларни Москвага қолдиришни сўраган. Поцдам университети тарихчиси Бастиан Маттео Скианнанинг янги китоби айтилади. “Бир илтимосим бор. Фақат Европани Россияга беринг. АҚШ Европада эмас. Европаликлар Европага ғамхўрлик қилишлари керак. Россия эса ярим европалик, ярми осиёликдир”, - дея иқтибос келтиради тарихчи Елциндан.

🔹 Брюсселда 35 мингга яқин киши Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиққан.