Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Россия депортация тайёрламоқда: Қирғизистон ватандошларини огоҳлантирмоқда. Эронда исёнчи талаба руҳий касал деб топилди. Бир долларга Италиядан уй
🔹 Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 71 949 нафар фуқаро Россиядан 2025 йилда депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида баёнот берди.
🔹Австралия ҳукумати ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ёшини чекловчи қонунни қабул қилди. Ушбу қонунга кўра, 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланади.
🔹 "Биз ҳаммамиз ўлимга жуда яқинмиз." АҚшлик таниқли бошловчи Такер Карлсоннинг таъкидлашича, Байденнинг Киевга ATACMSни Россиянинг чуқур қисмида уришга рухсат бериши америкаликларга таҳдид солади. У президентни "оқсоқ ўрдак" деб атади ва "ҳозиргина дунёдаги энг хавфли давлат билан қайноқ уруш бошлаганини" айтди.
🔹 Трамп АҚШ тарихида сиёсат учун биринчи махсус “крипто подшоҳ” позициясини яратмоқчи, деб ёзади Bloomberg. Сайланган президентнинг жамоаси аллақачон крипто-бизнес вакиллари билан мунозараларни бошлаб юборган. Трамп бу лавозимга номзодларни кўриб чиқмоқда.
🔹 Украина ҳудудлар ва суверенитет бўйича муросага келишни назарда тутувчи ҳеч қандай тинчлик таклифларини қабул қилмайди, деди Украина ташқи ишлар вазири Сибига. Зеленский аввалроқ Қрим дипломатик йўллар билан қайтарилиши мумкинлигини айтганди.
🔹 Киев ҳарбий-ҳаво кучлари хабарига кўра, бугун Украинага ҳужум пайтида Россия Астрахан вилоятидан қитъалараро баллистик ракетани учирган. Россия уруш даврида биринчи марта бундай узоқ масофага учувчи ракетадан фойдалангани айтилмоқда.
🔹 АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессни Украинанинг 4,65 миллиард долларлик қарзидан кечиш нияти ҳақида хабар берди.
🔹 Эронда бир ой олдин мажбурий ҳижоб кийишга қарши норозилик билдириб, устки кийимини ечгани учун ҳибсга олинган талаба қиз Аха Дарёийни озод қилди. Теҳрон университетида содир бўлган ва видеога олинган воқеа кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган. Расмийлар қизни психиатрик экспертизадан ўтказгач, суд уни “руҳий касал” деб топиб, ҳеч қандай айбловларсиз оиласига қайтарган.
🔹 Италиянинг Сардиния ороли ҳукумати Оқ уйнинг навбатдаги эгаси – Доналд Трампдан яширинишни истаганларни уй-жой билан таъминлашга тайёрлигини маълум қилди. Бундан ташқари, арзон нархга қўшимча равишда, ажойиб дам олиш шароитлари кафолатланади.
🔹 "Деворга ёпиштирилган банан" ким ошди савдосида 6,2 миллион долларга сотилди. Ушбу асар италиялик рассом Маурицио Каттелан томонидан яратилган. Харидор яқин кунларда девордаги бананни олиб еб қўйиши ҳақида хабар берган.