Хориждан талабаларни олиб келиш давом эттирилади
Коронавирус пандемияси туфайли хорижий давлатлар ўртасида транспорт қатновларига нисбатан қўйилган чеклов чоралари сабаб чет давлатлар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни Ватанга олиб келиш ва ўз оилалари бағрига эсон-омон етказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу кунга қадар Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Минск, Истанбул каби шаҳарлардан талабаларимиз олиб келинди.
Республика махсус комиссияси топшириғига биноан август ойининг биринчи ўн кунлигида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-Дон, Киев, Қоҳира шаҳарларидан махсус чартер рейслари орқали ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш ишларини ташкил этиш масаласида хорижий давлатлар авиация маъмуриятлари билан ишлар олиб борилмоқда, деб хабар берди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.