Хорижга ишлашга кетаётган фуқароларга имтиёзлар яратилади
Шунингдек:
* "Ўзбекистон темирйўллари" акциядорлик жамияти ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 2018 йил 1 апрелдан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темирйўл чипталари ҳамда иқтисодий (эконом) класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этади.
* Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган ҳар бир фуқарога темирйўл ва авиачипта харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорида беғараз тўлов бир йилда бир марта амалга оширилади.
* Акциядорлик тижорат "Алоқабанк"нинг соддалаштирилган очиш шартлари билан "VISA-migrant" пластик карталарини жорий этиш ҳамда "Ипотека-банк" томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратилади.
* 2018 йил 1 майгача - вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар кўп борадиган Россия ва Қозоғистон ҳудудлари ва шаҳарларига янги темирйўл йўналишлари жорий этилади.
* 2018 йил 1 июнгача - вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар томонидан талаб юқори бўлган йўналишларда янги йўловчи поездларни қўйиш ҳамда плацкарт ва умумий вагонлар сонини кўпайтириш, жумладан, ушбу йўналишлардаги темирйўл поезди жўнашини ҳудудий темирйўл станцияларидан амалга ошириш белгиланган.
* Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари тузилмасида умумий 300 штат бирлигида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар билан ишлаш секторлари ташкил этилади.