Яна бир миллиардер Украина зиддияти бошлангандан буён Россия фуқаролигидан воз кечди
Россиялик миллиардер, "Арети" энергетика компанияси асосчиси ва раҳбари Игорь Макаров 2023 йилда Россия паспортидан воз кечди. Американинг Forbes веб-сайтидаги профилидан маълум бўлишича, энди у Кипр фуқароси.
Дунёнинг энг бой одамлари рейтингида 2,2 миллиард доллар бойлиги билан Макаров 1368-ўринни эгаллайди, у шунингдек молиявий жиҳатдан Кипрнинг бешинчи фуқароси ҳисобланади. Миллиардернинг ўзи Россия фуқаролигидан воз кечишга изоҳ бермади.
2022 йилда Украинада жанговар ҳаракатлар бошланганидан кейин Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландия унга қарши санкциялар жорий қилган.
Аввалроқ Forbes рўйхатининг беш нафар собиқ ёки амалдаги аъзоси Россия фуқаролигидан воз кечган эди: Freedom Finance инвестиция компанияси асосчиси Тимур Турлов (ҳозирда Қозоғистон фуқароси), “Тройка Диалог” инвестиция компанияси асосчиси ва собиқ эгаси Рубен Варданян (Арманистон), инвестор Юрий Милнер (Исроил), финтех-стартап Revolut асосчиси Николай Сторонский (Буюк Британия), Тинькоф Банк асосчиси Олег Тинков (Кипр фуқароси).