Яна уч шифохона одатий иш фаолиятига қайтди

ССВ матбуот хизматининг хабар беришича, яна учта шифохона - Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-юқумли касалликлар шифохонаси ўз йўналиши бўйича дастлабки тартибда фаолиятини давом эттириши белгилаб берилди.

Маълумотларга кўра, шифохоналар 2 декабрдан бошлаб коронавирусга чалинган беморларни қабул қилишни тўхтатди ва касалхоналардаги даволаниш давом эттирилиши талаб этиладиган беморлар тегишлилиги бўйича 1- ва 2-Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига ўтказилади.
Инфекцияни даволашда қўлланилаётган дори воситалари захира сифатида сақланиши ҳақида маълум қилинди.

Беморлар чиқарилгандан кейин муассаса ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилади ва эпидемияга қарши чоралар кўрилиб, мавжуд тиббий жиҳозларни консервация қилинади, дейилади хабарда.