Янги китоб: "Адолат ва саодат йўлида"

Абдураҳим Юсупов – Самарқанд фарзанди. Нафақада бўлишига қарамай, жамиятда фаол, бўш вақтларида ижод билан шуғулланади.

Яқинда Тошкент шаҳридаги "IJOD NASHR" нашриётида ижодкорнинг "Адолат ва саодат йўлида" китоби нашр этилди.
Ҳалоллик, мардлик, ватанга, халққа садоқат, фидойилик ҳар бир олийжаноб инсоннинг эзгу маслагидир. Бундай кишилар қайси соҳада ишлашидан, қандай касб эгаси бўлишидан қатъий назар юрт олдидаги бурчларига содиқ қоладилар. Ўз вазифаларига инсонийлик нуқтаи назаридан ёндошадилар.

Китобда қаламга олинган воқеалар ана шулар ҳақида ҳикоя қилади.