Янги таҳрирдаги Конституцияда атроф-муҳит муҳофазасига оид энг муҳим янгиликлардан хабардормисиз?
➖ “Экологик ҳуқуқ” тушунчаси илк бор боб даражасида киритилмоқда;
➖ Ҳар кимнинг қулай атроф-муҳитда яшаш, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда;
➖ Давлат шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади ҳамда шаҳарларнинг бош режалари халқимиз билан бамаслаҳат ишлаб чиқилиб жамоатчилик муҳокамасидан мажбурий ўтказилиши ҳуқуқи жорий этилмоқда;
➖ Давлат Оролбўйи минтақаси аҳолиси учун қулай атроф-муҳитни таъминлаш мажбуриятини олмоқда;
➖ Табиий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш тартиби ўрнатилмоқда;
Умуман олганда, атроф-муҳит муҳофазасига оид давлатнинг конституциявий мажбуриятлари 3,5 баробарга, яъни 4 тадан 14 тага ошмоқда.
Ў.Собиров, Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи.