Янги Хитой девори ёхуд Чин мамлакати ўзини қўшниларидан тўсишга киришди

Илгари қудратли давлат бошқа мамлакатларга таъсир ўтказишдан қўрқмаган бўлса, энди Пекин Мьянма билан чегара бўйлаб 650 километрда мустаҳкам темир девор қурди. У Юньонь провинциясини Мьянманинг Шан штатидан ажратиб туради.

Бундан сал аввал Вьетнам билан чегарада 12 километрда девор пайдо бўлган эди. Ҳозир унга қўшимча секциялар қўшилмоқда. Ҳукумат буни коронавирусдан ҳимоя деб изоҳламоқда. Сентябрда Хитойга Мьянмадан вирусга чалинган икки киши ўтганди. Одамлар яширинча чегаранинг қаерида ўтиш имкони бўлса, мамлакатга ўша жойдан кириб келяпти. Энди девор Мьянма ва Вьетнамдан Хитойга иш қидириб келаётган ноқонуний муҳожирларнинг йўлини тўсиши керак. Вьетнам доимий равишда чегарадан ўтаётган хитойликларни мамлакатдан қувиб чиқаряпти.

Мьянма билан чегарага патруллик қилиш учун қўшимча кучлар юборилган. Янги буюк Хитой девори ўта улуғвор кўринишда, у металл тўсинлардан тикланиб, тиканли сим билан қопланган. Ҳар бир неча метр оралиқда видеокамералар ўрнатилган, деб давом эттиради хабарини “Мир новостей” (2021 й. 6-сон) ҳафтаномаси.

Шу билан бирга Хитой Ғарбий Европа билан яқинлашишини кўзлаяпти. Улар эса бунга қучоқ очиб пешвоз чиқишяпти. Яқинда канцлер Ангела Меркель Байденнинг ё Хитой, ё АҚШ ўртасида бўлишга чақириғини рад этди. “Мен блок тузишда иштирок этмоқчи эмасман”, деди Маркель Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий виртуал форумида. У АҚШ босимига қарамай Европанинг Хитой билан инвестиция битимларидан қониқиш ҳосил қилганини яна бир бор таъкидлади. Гап бу ерда юз миллиардлаб евро сармоя ҳақида бормоқда.

Т.Шомуродов тайёрлади.