Янги Зеландияда коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор тузалди

Янги Зеландия ҳудудида сўнгги икки ҳафтадан ортиқ вақт мобайнида коронавирус ҳолати қайд этилмади. Шу билан бирга COVID-19 инфекцияси аниқланган охирги бемор тузалгани маълум қилинди. Бу ҳақда 8 июнь куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу тариқа Янги Зеландия ҳудудида 28 феврал санасидан буён илк марта коронавирус инфекциясига чалинган бемор қолмади.

Regnum агентлиги тақдим этган маълумотга кўра, бугунги кунга қадар мамлакатда 1504 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан 1482 нафар бемор тузалган ва 22 нафар бемор вафот этган.