“Йил талабаси – 2020” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими Самарқандда бўлди

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида “Йил талабаси-2020” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Иқтидорли ёшларни кашф этиш ва саралаш, уларнинг илмий ва интеллектуал салоҳиятини рағбатлантириш, қолаверса олий таълим муассасаларида таълим олаётган талаба-ёшлар қалбида ватанпарварлик руҳини янада жонлантириш мақсадида ташкил этилган танловнинг биринчи босқичи республикамиздаги 100 дан ортиқ олий таълим муассасаларида сентябрь ва октябрь ойларида ўтказилган. Унда жами 7 минг нафардан ортиқ талаба иштирок этиб, улардан 427 нафар ёшнинг ишлари республика босқичи учун саралаб олинган.

Якуний босқичда танловнинг барча турларида муваффақият қозонган 21 нафар талаба, шунингдек, 14 нафар лауреат ва 6 нафар ғолиб тақдирланди. Ғолиб талабаларга пул маблағи, махсус диплом ва плакеткаси, шунингдек, совғалар тақдим этилди. 

Гулчеҳра Бердиёрова.