Йилига 300 кун ёмғир ёғадиган шаҳарча

Ҳиндистоннинг Мегҳалая штатидаги Мавсинрам шаҳарчаси ер юзидаги энг нам жой ҳисобланади. Бу кичик шаҳарчада йилига деярли 300 кун ёмғир ёғади.

Бу ердаги йиллик ёғингарчилик 11 871 миллиметр (дунё бўйлаб ўртача йиллик ёғингарчилик тахминан 954 миллиметрни ташкил этади)га етади. Бу рақам ҳудудни ноёб табиий зонага айлантиради, деб хабар беради “Белновости”. Мавсинрамнинг Шиллонг платосида, Бенгал кўрфазидаги кучли муссонлар йўлидаги географик жойлашуви унинг ўта намгарчилигини таъминлайди.

Тоғ ёнбағрига тўқнаш келган нам ҳаво массалари кескин юқорига кўтарилиб, ойлар давомида кучли конденсация ва доимий ёғингарчиликни келтириб чиқаради.

Ёмғирли мавсум июндан сентябргача давом этса-да, шаҳарчадан деярли йил давомида ёғингарчилик аримайда. Нисбатан қуруқ ойларда ҳам бу ерда туман тушади, ёмғир ёғади.

Қишлоқ атрофидаги доимий намлик ғайриоддий ям-яшилликни ҳосил қилади. Тропик ўрмонлар ҳам хилма-хил. Мавсинрам аҳолиси экстремал шароитларга мослашган. Мустаҳкам уйлар қуради, ўзига хос деҳқончилик усулларидан фойдаланади.

Маҳаллий диққатга сазовор жойлардан бири бу “тирик кўприклар” бўлиб, улар каучукли фикус дарахтлар илдизларини дарёлар бўйлаб йўналтириш орқали яратилган. Ушбу табиий тузилмалар ҳар қандай сунъий материаллардан кўра кучли ёмғирларга бардош бера олади.

Мураккаб иқлимга қарамай, Мавсинрам сайёҳлар, экстремал туризм ихлосмандлари ва олимларни ўзига жалб қилади. Унинг ноёб экотизими тадқиқотчиларда катта қизиқиш уйғотиб келмоқда.