Йўлдаги қоидабузарлик Е-планшет ёрдамида расмийлаштирилади
- 02.03.2022 15:27
- 544
- Ўзбекистон
Бунда яна қандай қоидабузарликлар аниқланишини биласизми?
Электрон баённома расмийлаштирилган ҳуқуқбузарларнинг маълумотлари планшетга киритилиши билан бир вақтнинг ўзида Республика марказлашган сервери орқали:
- миграция;
- қидирув;
- фош этилмасдан қолаётган жиноятлар;
- қарздорликлар ва бошқа тезкор маълумотлар базасидан текширилади.
Бунда электрон қарор қабул қилиниб, онлайн тарзда транспорт воситасининг эгаси, ҳайдовчининг телефон рақамларига:
- содир этилган қоидабузарлиги;
- қоидабузарликларнинг амалдаги қонунлар бўйича таснифи;
- уларда белгиланган жарима миқдорлари;
- тўловни амалга ошириш бўйича индивидуал ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотлар ҳақида СМС хабар юборилади.
Эслатиб ўтамиз, қоидабузарлик юзасидан чиқарилган қарорда белгиланган жарималар 15 кун муддат ичида 30 фоиз миқдорида чегирма билан тўланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!