Навоийда "ДАН" ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчи пулни ютиб юборди, шифокорлар пулни чиқариб олишган
- 20.04.2022 16:49
- 248
- Жиноят ва жазо
Навоий вилояти “Қарнаб” кузатув блок постида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан “Қарнаб-Навоий” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Нехиа” автомашинаси ҳайдовчиси М.А. хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан келаётганлиги сабабли тўхтатилиб, ҳужжатлари текширилганда, машинанинг давлат рақами белгиси ўзгартирилгани аниқланган.
Натижада ЙПХ ходими тегишли тартибда ҳужжат расмийлаштириб, машинани жарима майдонига олиб борган. Ҳайдовчи эса унга машинасини қайтариш эвазига 1 миллион сўм пора таклиф қилган.
Воқеадан бир кун ўтгач, фуқаро ЙПХ инспектори билан учрашиб, унга 100 АҚШ доллари тутқазган. Аммо ҳайдовчи тезкор тадбир иштирокчиларини пайқаб қолиб, пулни ютиб юборган.
Тиббиёт ходимлари ёрдамида ҳайдовчининг ошқозонидаги пулни олишга муваффақ бўлишган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур ҳолат ҳақида Навоий вилояти ИИБ хабар тарқатган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа