Ёнғинда 111 нафар ўқувчи ва ўқитувчининг ҳаёти сақлаб қолинди

Бугун, 25 июнь куни соат 14:07 да Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига Гулистон шаҳар Намуна маҳалласи Сайхун кўчаси 17-уйда жойлашган  "Ideal Study" нодавлат таълим муассасасида ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур вазият юзасидан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Олиб борилган тезкор чоралар натижасида бинода қолиб кетган 111 нафар ўқувчи ҳамда ўқитувчилар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.

Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бинонинг 1600 метр квадрат майдони ёнғиндан асраб қолинди.