Ёшлар "Жасорат мактаби"да тобланмоқда
Ҳудудларда профилактик ҳисобда турган ҳамда тарбияси оғир уюшмаган ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш мақсадида “Жасорат мактаби” йиғинининг иккинчи мавсуми бошланди.
Вилоят ҳарбий маъмурий сектори, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган йиғин доирасида тренинглар, психологик машғулотлар, маънавий-маърифий тадбирлар, саф ва жанговар тайёргарликлар ташкил этилади.
Йиғиннинг илк кунида 100 нафар ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, гуруҳларга ажратилди ва ётоқхоналарга жойлаштирилди.
Ҳарбий ватанпарварлик йиғини 18 июнга қадар давом этади.
Фазлиддин Рўзибоев.