Юлдуз Усмонова милицияни танқид қилгани учун танбеҳ эшитди

“Юлдуз Усмонова "Прямой Эфир"да милицияни қаттиқ танқид қилди” мавзусида ижтимоий тармоқларда видео лавҳа тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ушбу видеолавҳага эътирозли муносабатини билдирди.

Юртимизга келган синовлар пайтида Юлдуз Усмонова томонидан билдирилган фикрлар ноўриндир. Шунингдек, санъаткорнинг хабари бўлмаса керак, икки ой давомида ўз оиласи, уйига бормаётган милиция ходимлари ижтимоий тармоқларда нолишаётгани йўқ. Чунки улар халқнинг тинчлиги йўлида кунни кун, тунни тун демай меҳнат қилишяпти.

Бир ишнинг ортидан милиция ходимларини айблаш хато бўлса керак. Юлдуз Усмонова, аввалроқ ОАВлар орқали милиция ходимларига миннатдорлик билдирган кунингизни, эсланг. Энди бир аччиқ гап билан уларга билдирган нафратингиз бу ниманинг далолати? Аччиқ устида гапирилган гапларни ижтимоий тармоққа чиқаришингиз бу нимаси?

Бугун мамлакатимизда барча жам, яъни ички ишлар, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар идоралари ходимлари, шифокорлар буларнинг заҳматкаш меҳнатини бугун ҳеч бир нарса билан тенглаштириб бўлмайди.

Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик шукуҳини таъминлаб бераётган ички ишлар, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар ходимлари ҳамда шифокорларга Маданият вазирлиги ўз миннатдорлигини билдирилади.