Юртимизда “Covid-19”дан соғайиш кўрсаткичи 87 фоизга етди
Бугун 16 август 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 621 нафари соғайди.
Жумладан:
Тошкент шаҳрида 382 нафар;
Тошкент вилоятида 216 нафар;
Бухорода 15 нафар;
Андижонда 5 нафар;
Фарғона вилоятида 3 нафар стационар ва уй шароитида даволанаётган беморлар касалликдан фориғ бўлди.
Шундай қилиб айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 30 664 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 87 фоизга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.