Юртимизга нам ва илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда
- 30.01.2023 14:41
- 194
- Ўзбекистон
"Ўзгидромет" хабарига кўра, эртага Ўзбекистон ҳудудига Ўрта Ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида республика бўйича ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлади.
1 февралдан 3 февралгача Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. 1-2 февралда ёғингарчилик Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларининг баъзи жойларида кучли бўлади.
31 январ ва 1-2 феврал кунлари республика бўйича айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида меъёр атрофида бўлади ва кечалари 1 даража совуқ-4 даража илиқни, кундуз кунлари 5-10 даража илиқни ташкил этади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 60 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!