"Ўзгидромет" яқин уч кунда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40--45 даражагача юқори, сўнгра салқин ҳаво массаси кириб келиши ҳақида маълумот берди
17-19 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб ҳаво ҳарорати 40-41 даражагача, жанубда 42-45 даражагача кўтарилади.
19 июнда шимолий ҳудудларга, 20 июнда республиканинг барча ҳудудларига Кавказдан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади.
18 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, 19-20 июнда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича шамол тезлиги баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 22-25 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
18-20 июнда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 19-20 июнда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
19 июнда шимолий ҳудудлар, 20 июнда республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 4-6 даражага пасаяди.
Шунингдек, жорий йилнинг 18-21 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.