Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди

"Ўзгидромет" хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, аммо ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, 30 июль шанба куни Тошкент вилоятида ва 31 июль якшанба куни Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари +20...+23 даража, кундуз кунлари +33...+36 даража атрофида бўлади.

Ушбу кунларда жанубда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Самарқандда ёмғир кутилмайди.