«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 28 декабрь, №163) сонида ўқинг

22 декабрда бўлиб ўтган сайлов якунларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган депутатлар рўйхатга олинди. Самарқанд вилоятидан сайланган депутатлар билан газетамизнинг ушбу сонида танишишингиз мумкин.

Фақат 3 та сайлов округи бўйича депутатликка номзодлардан биронтаси ҳам сайланиш учун зарур бўлган овозларни тўплай олмаган. Шу боис 2020 йилнинг 5 январь - якшанба куни 56-Регистон, 57-Суғдиёна, 67-Паст Дарғом сайлов округларида такрорий овоз бериш ўтказилади.

***

Мардикор бозори. Бу ерга ҳамма иш қидириб келадими ёки бошқа мақсадни кўзлаб?.. Улар ўртача бир ойда қанча маблағ топади? Ишини қилдириб, кейин пулини бермайдиган «иш берувчи»лар ҳам борми? Бу пайтда мардикор қандай йўл тутади? Кимга мурожаат қилади?

***

Таҳлилларга кўра, сўнгги 50 йил ичида республикамиз ҳудудида 31 декабрь куни ёғингарчилик 4-5 йилда бир маротаба, 1 январь кунлари эса 2-3 йилда бир маротаба кузатилган. Метеорологик кузатувлар тарихида энг совуқ Янги йил оқшоми 1889 йилда кузатилган. Ҳарорат ўшанда 28 даража, 1991 йилнинг 1 январида эса 13 даража совуқ бўлган.

Кейинги ўн беш йилдаги завқли Янги йил 2007 йилнинг биринчи куни кечган. Ўшанда куни билан қор ёққан. Хўш, кириб келаётган Янги йилда қор ёғадими?