«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 31 декабрь, №164) сонида ўқинг

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 2019 йилда вилоятда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳақида «Зарафшон» газетаси мухбири билан суҳбатлашди. Унда ҳоким 2019 йил вилоят ҳаётидаги энг муҳим беш янгиликни санаб ўтди. Хўш, улар қайсилар?

***

Тойлоқлик 96 оила Янги йилни янги уйда кутиб оладиган бўлди. Чунки, Янги йил байрами арафасида тумандаги Чароғбон маҳалласида 4 та тўрт қаватли уй фойдаланишга топширилди. Муҳими, янги уйга кўчиб ўтган 20 нафар оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларга уйларнинг бошланғич тўловлари Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги фонд томонидан тўлаб берилди.

***

2019 йилда 33 та давлат, 47 та давлат хусусий-шериклик асосидаги, 35 та нодавлат ва 892 та оилавий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилиб, қамров 50 фоиздан оширилди. Хўш, бу камми, кўпми? Вилоятда боғча-опалар, тарбиячи-мутахассислар етарлими?