«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 11 январь, №4) сонида ўқинг
Вилоятимизда чиқинди ташиб чиқариш асосан «Мароқанд обод» ҳамда «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналарига юклатилган. Хўш, уларнинг фаолиятидан мижозлар - аҳоли, корхона-ташкилот, идоралар ходимлари қониқяптими? Чиқиндиларни вақтида олиб чиқиш учун махсус техникалар етарлими? Тизимда нима муаммолар бор? Тўлов тизимини замонавийлаштириш учун қандай тадбирлар амалга ошириляпти? Чиқиндини олиб чиқишда кўрсатилаётган хизматлар учун тўловларни ундиришда камчиликлар йўқми?
***
Одамлар орасида тадбиркорга халқ дардини тушунувчи, эл юкини енгиллатувчи, юрт фаровонлигига ҳисса қўшувчи инсон сифатида қаралади. Лекин Булунғур туманидаги эл хизматига бел боғлаган, одамлар ҳавас қиладиган айрим тадбиркорлар нега йиллар давомида адоватлашиб юрибди? Аслида улар “Давлат сенга ишонч билдирди, ер берди, мулкдор бўлдинг, сен бунга жавобан унга қандай наф келтирдинг? Қанча солиқ тўладинг? Нечта иш ўрни яратдинг? Кимга фойданг тегди?», деб ўзига савол берармикан?
***
Яқинда ижтимоий тармоқларда ширакайф эркак раққосани кўтариб ўйнаётгани ва уни даб-дурустдан ерга ташлаб юборган ҳолати акс этган видеолавҳани кўриб қолдим. Очиғи, кейинги пайтларда тўйларда айрим раққосалар (агар уларни шундай аташ мумкин бўлса) бачкана қилиқлар қилиб, ҳатто ичиб олиб, пул илинжида эркакларга суйкалар, бу эса кишини ғазаблантирарди. Видеолавҳада акс этган ҳолат маданиятсизликнинг яққол кўриниши. Ахир раққосанинг куёвжўралар ёки эркаклар билан рақсга тушиши қайси одоб мезонларига тўғри келади? Бу йил тўйларни ҳар томонлама ихчам, маданиятли ўтказишга бел боғланган экан, масаланинг ана шу жиҳатларига ҳам эътибор қаратилиши зарур.