Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 28 март №39) сонида ўқинг

Айни кунларда мамлакатимизда карантин эълон қилинган. Хўш, бу пайтда банк томонидан қарздор тадбиркорнинг асосий ҳисобрақамига акцептсиз тўлов талабномаси қўйиладими? Жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредит бўйича муддати ўтган қарздорликлари бўйича жарима санкциялари қай тартибда қўлланилади? Банкоматлардан нақд пул олиш чекланадими? - Карантин даврида магистратура ва бакалавриат йўналишида ўқийдиган талабаларига стипендия тўланадими? Бу каби саволларга мутахассислар жавби қандай?

***

 “Зарафшон” газетасининг шу йил 13 февраль 19-сонида “Бири бор экан, бири йўқ экан... ёхуд Бешкондаги мактаб нега 330 ўринли бўлиб қолди?” сарлавҳали, 20 февраль 22-сонида “Президент қуриб берган поликлиника қачон жиҳозланади?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Бу мақолаларда аслида 330 ўринга мўлжаллаб қурилган мактабда бугунги кунда 719 нафар ўқувчи таҳсил олаётгани, синфхоналар етишмаслиги натижасида лаборатория ва кутубхоналар ҳам синфхоналар учун фойдаланилаётгани, иситиш қозонларининг ишламаслиги, шунингдек, тумандаги “Шодлик” қишлоқ оилавий поликлиникасида олий маълумотли ёш тиббиёт ходимлари етишмаслиги, иситиш тизимидаги муаммолар, шунингдек, тиббий ускуналар билан таъминланмаганлиги танқид қилинган эди. Хўш, Ургут тумани ҳокими М.Турдиев бу муаммолар ечими бўйича қониқарли жавоб бердими?

***

1998 йилдан амалга киритилган Оила кодексининг айрим нормалари давр талабига жавоб бермай қолди. Хусусан, бунга Кодекснинг 37-, 48- ва 79-моддаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Гарчи мазкур кодексда белгиланган нормаларга судьялар ва ФҲДЁ идоралари ходимлари қатьий риоя қилиб иш кўрган бўлсалар-да, бу қарорларнинг оқибати аксарият ҳолларда адолатли бўлмасдан қолмоқда. Масалан, суднинг қарори тўлиқ қонунга мувофиқ бўлади-ю, лекин жавобгар алиментни барибир тўламаса, адолатли бўладими? Жавобгар алимент тўламаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиб кетишидан фарзандига нима наф? Ким унга таъминот беради? Хўш, низони тўлиқ ҳал этилмаётганига қонунларимиздаги бўшлиқлар сабабчими ёки низодаги тарафларми? Ёки ҳуқуқий маданиятни етишмовчилигими?